Бугун 10 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Рэшфорд Ла Лиганинг энг яхши ассистентига айланиб олди

Рэшфорд Ла Лиганинг энг яхши ассистентига айланиб олди

"Барселона" футболчиси Маркус Рэшфорд Ла Лиганинг жорий мавсумидаги ассистентлар рейтингида етакчилик қилмоқда. Англиялик якшанба куни "Сельта"га қарши ўйинда иккита голли узатмани амалга оширди - ҳар икки вазиятда ҳам 28 ёшли футболчи Роберт Левандовскига ассистентлик қилди. Энди Рэшфорд ҳисобида Испания чемпионатида олтита ассист бор - бу Луис Милья билан бир қаторда энг яхши кўрсаткич. Шу билан бирга, "кўк-анорранглилар" вакили майдонда 808 дақиқа, "Хетафе" вакили эса 1080 дақиқа ўйнади

"Барселона" Маркус Рэшфордни жорий мавсум якунига қадар "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олди.

Каталония грандининг "Сельта" билан учрашуви 4:2 ҳисобида ғалаба билан якунланди.

Киритилди: Бугун 08:40. Ўқилди: 482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!