Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Рэпер Р.Diddy иши юзасидан суд жараёни бошланади

Рэпер Р.Diddy иши юзасидан суд жараёни бошланади

5 май, душанба куни Нью-Йоркда рэпер Шон Комбс (P.Diddy) устидан суд ҳакамлар ҳайъатини танлаш билан бошланди, деб хабар беради BBC.

У рэкетлик, жинсий савдо ва фоҳишалик мақсадида одам савдосида айбланмоқда. Агар суд уни айбдор деб топса, рэпер умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Р.Diddy ҳам ўнлаб фуқаровий даъволарга сабаб бўлган. Даъвогарларнинг айтишича, у ўз ваколатларидан гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, калтаклаш, зўрлаш, қўрқитиш ва одамларни сукут сақлашга мажбурлаш учун фойдаланган.

Комбс қўйилган жиноий айбловларни тан олмади. У фуқаролик ишларини "тез даромад олиш йўли" деб атади.

Суд душанба куни бошланди. Биринчи кунлар ҳакамлар ҳайъатини танлашга бағишланади. 12 нафар асосий ва 6 нафар ёрдамчи судьялар танлаб олингандан кейин асосий иш юритиш бошланади.

Рэппернинг муаммолари 2023 йил охирида собиқ севгилиси Кассандра Вентура уни зўравонлик учун судга берганидан кейин бошланган.

Киритилди: 11:29 06.05.2025. Ўқилди: 920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!