Бугун 30 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

«Реал» юлдузи узр сўради

«Реал» юлдузи узр сўради

«Бенфика» майдонида «Реал» 2:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, ЕЧЛ 1/8 финалига тўғридан-тўғри йўлланмадан маҳрум бўлди. "Қаймоқранглилар" ҳужумчиси Родриго иккинчи тайм бошида захирадан майдонга тушди, аммо қўшимча дақиқаларда майдондан четлатилди. Бразилиялик футболчи қисқа вақт ичида икки бор сариқ карточка олди.

Орадан қарийб бир кун ўтиб, Родриго баёнот берди:

«Кеча вақт чўзилаётганига эътироз билдириб, ҳис-туйғуларга берилдим. Бу менинг услубим эмас. Мен “Реал” сафида ҳеч қачон қизил карточка олмаганман ва бунинг оқибатларини тушунаман. Мухлислардан, клубдан, жамоадошларимдан ва мураббийдан узр сўрайман. Биз бирга қоламиз — бу клуб ва бу Лига чемпионлари учун!»

Чемпионлар лигасида Альваро Арбелоа жамоасининг навбатдаги рақиби «Будё-Глимт» ёки «Бенфика» бўлади.

"Қаймоқранглилар" кейинги учрашувини 1 февраль куни Испания чемпионатида «Райо Вальекано»га қарши ўтказади.

Киритилди: Бугун 09:00. Ўқилди: 336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!