Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

"Реал" юлдузи "ПСЖ"нинг икки таклифни рад этди

"Реал" юлдузи "ПСЖ"нинг икки таклифни рад этди

"Реал"нинг бразилиялик ҳужумчиси Родриго Франциянинг "ПСЖ" клубига ўтиш борасидаги иккита таклифни рад этди.

Парижликлар жамоани тарк этган Килиан Мбаппе ўрнига футболчи олмоқчи бўлишди, аммо ҳужумчи рад жавобини берди. Todofichajes нашрининг хабарига кўра, Родриго "Қироллик клуби"да қолишга ва асосий таркибдан жой учун курашишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, бу ёзда "Лос Блансос" ҳужумини Килиан Мбаппе ва Эндрик билан кучайтирди. 23 ёшли бразилиялик футболчи 2019 йилнинг ёзидан буён "Реал"да ўйнаб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2027/2028 йилги мавсум охирида якунига етади. Родригонинг трансфер қиймати 110 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 10:40 28.07.2024. Ўқилди: 658 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!