Бугун 4 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

"Реал" ва "Барселона"нинг сентябрь ойидаги ўйинлар тақвими билан танишинг

"Реал" ва "Барселона"нинг сентябрь ойидаги ўйинлар тақвими билан танишинг

Испаниянинг икки гранди — "Реал" ва "Барселона" сентябрь ойида Ла Лига ҳамда Чемпионлар лигаси доирасида бир қатор муҳим учрашувларни ўтказади.

"Реал" сентябрдаги дастлабки ўйинини 4 сентябрь куни соат 00:00 (5-сентябрга ўтар кечаси) да "Бетис"га қарши ўтказади. Шундан кейин мадридликлар 8 сентябрь куни соат 00:00 (9-сентябрга ўтар кечаси) да Чемпионлар лигасида "Интер"ни қабул қилади. 12 сентябрь куни соат 00:00 (13-сентябрга ўтар кечаси) да "Райо Вальекано"га қарши, 16 сентябрь куни 00:30 да эса "Эльче"га қарши майдонга тушади. Ойнинг энг муҳим баҳсларидан бири 20 сентябрь куни соат 19:15 да "Атлетико"га қарши Мадрид дербиси бўлади.

"Барселона" эса 6 сентябрь куни соат 19:15 да "Валенсия" меҳмони бўлади. 9 сентябрь куни соат 21:45 да каталонияликлар Чемпионлар лигасида "Фейеноорд"ни қабул қилади.

Ҳанси Флик жамоаси 13 сентябрь куни соат 19:15 да "Леванте"га қарши ўйнайди. 17 сентябрь куни соат 00:30 да "Расинг Сантандер" билан баҳс режалаштирилган. 19 сентябрь куни соат 00:00 (20-сентябрга ўтар кечаси) да эса "Барселона" "Севилья" меҳмони бўлади.

Киритилди: 23:56 03.09.2026. Ўқилди: 385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!