Бугун 7 август, 2026 йил, жума

O'ZB

«Реал» ўз тарихидаги энг қиммат трансферни расмийлаштирди

«Реал» ўз тарихидаги энг қиммат трансферни расмийлаштирди

Ян Диоманденинг Мадриднинг «Реал» клубига ўтиши, назарда тутилган барча бонуслар тўланган тақдирда, клуб тарихидаги энг қиммат трансферга айланди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, «РБ Лейпциг» билан тузилган битимнинг максимал қиймати 140 миллион еврони ташкил этиши мумкин. Шу тариқа, 19 ёшли ивуарлик футболчининг ўтиши «Реал» Дортмунднинг «Боруссия»сига бонусларни ҳисобга олган ҳолда 134 миллион еврогача тўлаган Жуд Беллингемнинг рекорд трансферидан ўтиб кетади.

Мадрид клуби тарихидаги энг қиммат харидлар кучли бешлигига, шунингдек, Эден Азар (120 млн), Гарет Бэйл (101 млн) ва Криштиану Роналду (94 млн) киради.

Эслатиб ўтамиз, мадридликлар бугун, 6 август куни Диоманде трансферини расман тасдиқладилар.

Киритилди: 23:34 06.08.2026. Ўқилди: 584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!