Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Реал" Трент Александр-Арнольдни ёзда қўлга киритишига ишонмоқда

"Реал" Трент Александр-Арнольдни ёзда қўлга киритишига ишонмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби «Ливерпуль» ҳимоячиси Трент Александр-Арнольдни ёзги трансфер ойнасида ўз сафларига қўшиб олишдан умидвор. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, «Қироллик клуби» 26 ёшли футболчига тўрт йиллик шартнома ва яна бир йилга узайтириш имкониятини таклиф қилган. Шу билан бирга, «Ливерпуль» ҳам ўхшаш шартларни таклиф қилиб, футболчини сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

Айтилишича, Александр-Арнольд ҳали ўз келажаги ҳақида якуний қарорни қабул қилмаган. Бироқ, «Реал» ушбу трансфер бўйича ижобий натижага ишонаётганини маълум қилган. Ҳимоячининг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунланади.

Киритилди: 23:08 20.12.2024. Ўқилди: 241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!