"Борнмут"да ижара асосида тўп тепаётган "Челси" дарвозабони Кепа Аррисабалага яна "Реал"га ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда Mundo Deportivo.
Манбага кўра, бунга Андрей Луниннинг клубдаги иккинчи дарвозабон мақомидан норозилиги сабаб бўлган. Шу сабабли украиналик ёзда жамоани тарк этиши мумкин.
"Реал" 2023/24 йилги мавсумда Мадрид клубида ижарада бўлган Кепа номзодини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, клуб "Эспаньол" дарвозабони Жоан Гарсияга ҳам қизиқиш билдирмоқда.