Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Реал" сардори "Барселона" ёш юлдузининг ўйинини мақтади

A A A
"Реал" сардори "Барселона" ёш юлдузининг ўйинини мақтади

Мадриднинг “Реал” клуби ўнг қанот ҳимоячиси Даниэль Карвахаль Евро-2024 дастлабки ўйинида терма жамоадоши Ламин Ямалнинг ўйинини эътироф этди.

Испанияликлар Хорватия термасини ишончли тарзда мағлуб этишди - 3:0. Карвахаль биринчи бўлим охирида дарвозани ишғол қилиб, таблодаги якуний ҳисобни ўрнатди, голли узатма муаллифи эса 16 ёшли Ямал бўлди.

"Ламин жуда яхши ўйнади ва бир неча вазиятларда у дуэлларда Йошко Гвардиолдан устун келди. Иккала қанот вингеримиз ҳам ажойиб ўйин кўрсатишди”, деди “Реал” футболчиси ўйиндан кейинги интервьюсида.

Киритилди: 12:58 16.06.2024. Ўқилди: 1293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!