Бугун 4 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Реал" сафарда ғалаба қозонди

"Реал" сафарда ғалаба қозонди

Испания чемпионати 19-тур ўйинида "Реал" сафарда "Атлетик" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди - 3:0.

Килиан Мбаппе дублни расмийлаштирди. Яна бир голга Эдуардо Камавинга муаллифлик қилди, Мбаппе унга ассистентлик қилди.

Иккинчи бўлимда жароҳатлар туфайли мадридликлар футболчилари Трент Александр-Арнольд ва Камавинга ўйинни давом эттира олмади.

"Реал" Ла Лигадаги уч дурангдан иборат сериясини тўхтатди. Хаби Алонсо жамоаси очколарини 36тага етказиб, чемпионат жадвалида "Барселона"дан 1 очко ортда қолиб, 2-ўринда бормоқда.

"Атлетик" 20 очко билан 8-поғонада қолди.

Ла Лига. 19-тур

3 декабрь, 21:00

Атлетик - Реал - 0:3

Голлар: Мбаппе, 7 (0:1). Камавинга, 42 (0:2). Мбаппе, 59 (0:3)

Атлетик: Симон, Бойро, Ляпорт, Вивиан, Лекуэ (Аресо, 46), Рего, Руис де Галаррета (Гомес, 46), Уильямс (Санчес, 78), Хаурегисар (Весга, 69), Беренгер (Серрано, 69), Гурусета

Реал: Куртуа, Каррерас, Рюдигер, Эдер Милитау (Гарсия, 78), Александр-Арнолд (Рауль Асенсио, 55), Беллингем, Тшуамени, Камавинга (Арда Гюлер, 69), Винисиус Жуниор (Диас, 78), Мбаппе (Родригу, 78), Вальверде

Огоҳлантиришлар: Беренгер, 66. Рего, 76

Киритилди: Бугун 06:30. Ўқилди: 321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!