Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин

Мадриднинг «Реал» клуби жорий трансфер ойнасида испаниялик Родри Эрнандесни сотиб олишга эришса, таянч ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда BBC журналистлари хабар бермоқда.

Франциялик футболчининг хизматларига «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда. Бироқ Тчуаменининг юқори маоши, шунингдек, унинг эҳтимолий трансфер суммаси ушбу ўтишга тўсиқ бўлиши мумкин.

Орельен Испания чемпионатининг ўтган мавсумида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 8 та сариқ карточка олди.

26 ёшли таянч ярим ҳимоячи 2022 йилнинг ёзидан бери «қироллик клуби» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган бўлиб, трансфер қиймати 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: Бугун 12:19. Ўқилди: 252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!