Бугун 21 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Реал" қачон бразилиялик футболчисини оммага тақдим этиши маълум бўлди

A A A
"Реал" қачон бразилиялик футболчисини оммага тақдим этиши маълум бўлди

Бразилиялик ҳужумчи Эндрикнинг "Реал Мадрид"нинг янги футболчиси сифатида тақдимоти 27 июлга белгиланган. Бу ҳақда испан клуби расмий сайти хабар берди.

"Реал Мадрид" футбол клуби 27 июль, шанба куни маҳаллий вақт билан соат 12:00да “Сантьяго Бернабеу” стадионида футболчимиз Эндрикнинг тақдимот маросими бўлиб ўтишини маълум қилади.

Олдинроқ президентимиз Флорентино Перес Эндрикни "Реал Мадрид Сити"да янги ўйинчимизни кейинги олти мавсум давомида клуб билан боғлайдиган шартномани расмий имзолаш маросимида кутиб олади. Тақдимотдан сўнг Эндрик “Сантьяго Бернабеу” матбуот марказида ОАВ вакиллари билан мулоқот қилади”, — дейилади клуб хабарида.

17 ёшли Эндрик шу қишда "Реал" билан шартнома имзолади. Футболчининг клуб билан шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Киритилди: 18:45 19.07.2024. Ўқилди: 1166 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!