Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

"Реал"нинг 2000дан ошиқ мухлиси ЕЧЛ финали учун чипталарни қайтариб берди

"Реал"нинг 2000дан ошиқ мухлиси ЕЧЛ финали учун чипталарни қайтариб берди

"Реал Мадрид"нинг 2000 мингга яқин мухлиси "Ливерпуль"га қарши Киевда бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси финали учун ўз чипталарини қайтариб беришди. Бу ҳақда AS хабар берди. 

Нашр берган маълумотга кўра, мухлисларнинг чипталарни қайтариб беришига Украина пойтахтида тураржой нархини қимматлиги, шунингдек, логистика билан бўлган муаммолар сабаб бўлган. Қўшимча қилинишча, Мадрид клуби қайтариб берилган чипталарни қайта сотувга қўйди. 

"Реал" ҳамда "Ливерпуль" ўртасидаги финал ўйини 26 май куни, Тошкент вақти билан 23:45да Киевдаги "НСК Олимпийский"  стадионида бўлиб ўтади. 

Manba: kun.uz

Киритилди: 04:59 20.05.2018. Ўқилди: 1315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!