Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

«Реал Мадрид»нинг тўрт нафар футболчиси ҳибсга олинди

«Реал Мадрид»нинг тўрт нафар футболчиси ҳибсга олинди

«Реал Мадрид»нинг ўринбосарлар жамоасидаги тўрт нафар футболчи шаҳвоний характердаги видеони тарқатганликда гумонланиб, ҳибсга олинди, деб хабар беради «Реал Мадрид» матбуот хизмати.

«Реал C»нинг учта футболчиси ва «Кастиля»нинг бир аъзоси ҳибсга олинган. Улар мессенжер орқали шахсий видеони тарқатишда гумон қилинмоқда.

Cadena SER хабарига кўра, барча футболчилар кўрсатмадан сўнг аллақачон қўйиб юборилган. Қайд этилишича, видеога тушиб қолган қиз бу ведеоёзувни тарқатишга рози бўлмаган.

Киритилди: 09:28 15.09.2023. Ўқилди: 7064 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!