Бугун 2 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

«Реал» ҳужумчисига 10 дан ортиқ клуб даъвогарлик қилмоқда

«Реал» ҳужумчисига 10 дан ортиқ клуб даъвогарлик қилмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсия трансфер бозорида жуда катта талабга эга бўлиб турибди. Испаниялик футболчи «қаймоқранглилар»нинг асосий таркибидан жой олиши қийин, бироқ бошқа жамоада ўз имкониятларини кўрсатиш учун яхши имкониятга эга.

Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг берган маълумотларига кўра, ҳужумчига ўндан ортиқ клуб қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ Дортмунднинг «Боруссия»си, «Ювентус», «Рома» ва Англия Премьер-лигасининг бир қатор номаълум вакиллари Гарсияни ўз сафига қўшиб олмоқчи экани хабар қилинганди.

Transfermarkt талқинига кўра, 22 ёшли футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: Бугун 14:28. Ўқилди: 292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!