Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Реал" ҳимоячиси жиддий жароҳатидан сўнг яна майдонга қайтишга тайёр

"Реал" ҳимоячиси жиддий жароҳатидан сўнг яна майдонга қайтишга тайёр

Эдер Милитао "Реал"нинг навбатдаги ўйинида майдонга тушиши мумкин.

Мадридликлар ҳимоячиси ўтган йилнинг ноябрь ойида хоч боғламидан жароҳат олганди. Июнь ойида футболчи жамоа билан машғулотларга қайтди.

Ҳозирда бразилиялик футболчи АҚШда бўлиб ўтаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида "Реал" билан бирга.

Marca хабарига кўра, Милитао эртага бўлиб ўтадиган "Ювентус"га қарши 1/8 финал баҳсида ўйин амалиётига эга бўлишга умид қилмоқда. Келажакда эса футболчи жамоанинг асосий таркибига қайтишни истайди.

Киритилди: 18:51 30.06.2025. Ўқилди: 292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!