Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Реал"га "Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси таклиф қилинди

"Реал"га "Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси таклиф қилинди

Мадриднинг "Реал" клуби таркибни "Манчестер Сити"га тегишли бўлган нидерландиялик ҳимоячи Натан Аке билан кучайтириши мумкин.

Defensa Central нашри тарқатган хабарга кўра "шаҳарликлар" 30 ёшли футболчини 30 миллион еврога сотувга қўйишган. Футболчининг хизматлари "қаймоқранглилар"га таклиф қилинди, улар жамоанинг мудофаа чизиғини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Натан 2020 йилнинг ёзидан бери инглиз клубида ўйнамоқда. Ҳимоячининг меҳнат шартномаси 2027 йил ўрталарида тугайди. Акенинг бозор нархи 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

Англия чемпионатининг жорий мавсумида ҳимоячи еттита ўйинда майдонга тушиб, гол ура олмади.

Киритилди: Бугун 16:52. Ўқилди: 420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!