Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

«Реал»га ҳатто 200 миллион евро ҳам етмайди!

«Реал»га ҳатто 200 миллион евро ҳам етмайди!

Сўнгги кунларда матбуотда «Реал» клуби ва «Бавария» вингери Майкл Олисе ўртасидаги боғлиқлик яна фаол равишда муҳокама қилина бошлади. Мадрид клуби президенти Флорентино Перес сешанба куни Олисе учун 150 миллион евро миқдорида таклиф юборишни режалаштиргани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Журналист Маттео Моретто «Radio Marca» эфирида маълум қилишича, «Реал» Олисени ҳатто 200 миллион евро эвазига ҳам сотиб ололмайди. Мюнхен клуби ўз етакчиларидан бири билан хайрлашиш ниятида эмас.

Майкл Олисенинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Якунланган мавсумда Олисе мюнхенликлар сафида 52 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 22 та гол ва 31 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 23:58 05.06.2026. Ўқилди: 224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!