"Реал Мадрид" ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд жамоадошлари ва мураббийлардан узр сўради. Аввалроқ матбуотда инглиз футболчиси "Атлетико"га қарши дерби ўйинида кечиккани учун асосий таркибга киритилмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
The Athletic нашрининг маълум қилишича, Трент шанба кунги машғулотга тахминан 20 дақиқага кечиккан. Шундан сўнг у бош мураббий Альваро Арбелоа, жамоа сардори Дани Карвахаль ҳамда бошқа футболчилардан узр сўраган. Манбага кўра, база ходимлари Трентнинг бу ишини "ҳақиқий жентльменга хос ҳаракат" деб баҳолаган.
Маълумот учун, "қаймоқранглилар" ўз майдонида "Атлетико"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Англиялик ҳимоячи эса 64-дақиқада захирадан майдонга тушди.