"Реал"нинг Вальдебебасдаги базаси яқинида Зинедин Зиданга қаратилган баннер пайдо бўлди.
"Зизу, кема чўкмоқда - орқага қайт," - дейилади хабарда.
Баннер Хаби Алонсо кетганидан кейин "Реал" бош мураббийи Альваро Арбелоа тайинланган куни илиб кетилган.
Зидан Мадрид клубини икки марта - 2015-2018 ва 2019-2021 йилларда бошқарган. Ўзининг биринчи даврида француз уч бор Чемпионлар лигасида ва бир бор Ла Лигада чемпион бўлган.