«Реал» раҳбарияти Испания Суперкубоги финалида «Барселона»дан учралган қақшатқич мағлубиятга (2:5) қарамай, Карло Анчелоттига ишонч билдирмоқда.
The Athletic хабарига кўра, клуб раҳбарияти Испания Суперкубогидаги мағлубиятдан кейин Карло Анчелоттининг истеъфоси ҳақида тарқалган хабарлардан ҳайрон қолган. Клуб раҳбарияти мураббийнинг ишига март ёки апрел ойида баҳо бериш мумкин деб ҳисобламоқда ва ҳозирча хулосага шошилмайди.
Шунингдек, Суперкубокдаги мағлубият «Реал»нинг январ ойидаги трансфер режаларига ҳам таъсир қилмаслиги хабар қилинган. Анчелотти таркибни кучайтиришни истаётган бўлса-да, клуб янги ўйинчиларни сотиб олишни режалаштирмаяпти. Трансфер фақат «Ливерпул» Трент Александр-Арнолдни қишда қўйиб юборишга рози бўлган тақдирда амалга оширилиши мумкин.