Бугун 23 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

«Реал»дан норози Трент келаси ёзда бошқа бир суперклубга ўтмоқчи

«Реал»дан норози Трент келаси ёзда бошқа бир суперклубга ўтмоқчи

Трент Александр-Арнольд ўтган ёзда "Ливерпуль"ни эркин агент сифатида тарк этганидан сўнг "Реал" сафига келиб қўшилган эди. Ҳозирда инглиз ҳимоячиси доимий жароҳатлар сабаб деярли янги жамоасида ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.

Defensa Central хабарига кўра, ҳозирги вазиятидан норози бўлган Трент келаси ёзда клубини ўзгартириш ҳаракатларини бошлаган. Маълумотларга кўра, у "Бавария"га ўтмоқчи.

Александр-Арнольднинг "қироллик клуби" билан 2031 йилгача мўлжалланган шартномаси бор. Унинг товон пули 1 миллиард евро. Клуб розилигисиз унинг жамоани тарк этиши жуда қийин масала.

Киритилди: Бугун 10:34. Ўқилди: 393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!