Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Реал"да сайлов ўтказилади

"Реал"да сайлов ўтказилади

"Реал" клуб президентини сайлаш учун тайёргарликни бошлади.

"Клубимиз президенти Флорентино Перес 2025 йилнинг 7 январь кунида клуб директорларини йиғилишга чорлайди ва кейинги тўрт йиллик учун клуб президенти ва директорлар кенгашини сайлаш жараёнини бошлайди", - деб ёзилади клуб расмий баёнотида.

Перес 2009 йилдан буён "Реал" президенти ҳисобланади. Ўшанда у клуб президентлиги учун ягона номзод бўлганди. 2013, 2017 ва 2021 йилларда ҳам унда рақобатчи бўлмаганди. Ўтган сафарги сайлов 1-13 апрель кунлари ўтказилган ва 13 кун давом этганди.

Клуб президенти бўлиш учун талаблар:

- Испаниялик бўлиш;

- Энг камида вояга етган бўлиши ва бошқариш хусусиятига эга бўлиши;

- Солиқлар ва бадал пуллари ҳақида тўлақонли маълумотга эга бўлиши;

- "Реал"нинг камида 20 йиллик мухлиси бўлиши;

- Раҳбарлик лавозимларида ҳеч қандай чекловлар олмаган бўлиши;

- Футболдан ташқари бошқа жойда ишламаслиги;

- Шахсий активлари ҳисобига 15 фоиз маблағини клуб бюджетига боғлаганлиги тўғрисида банк кафолати.

Киритилди: 18:50 03.01.2025. Ўқилди: 500 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!