"Реал Мадрид" икки ҳимоячиси билан хайрлашиши мумкин. Гап бразилиялик Эдер Милитао ва австриялик Давид Алаба ҳақида кетмоқда.
"Football Transfers" хабарига кўра, юқорида тилга олинган футболчилар жароҳатга мойиллиги юқори бўлгани учун "қироллик" клубини тарк этиши мумкин. "Оқлар" Алаба ва Милитао ўрнига кўрилаётган иккита ҳимоячини танлаб олди. Мадридликлар сафига келаси ёзда "Ливерпуль" вакили Виржил ван Дейк ва "Байер" ҳимоячиси Жонатан Та қўшилиши мумкин.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида "Реал" 17 учрашувдан кейин 37 очкога эга. Карло Анчелотти жамоаси Ла Лига турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.