Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

"Реал" 3 нафар юлдузни трансфер қилишдан воз кечди

"Реал" 3 нафар юлдузни трансфер қилишдан воз кечди

Агентлар "Реал" эркин агентларни сотиб олишни яхши кўришидан фойдаланишга интилмоқда. Сўнгги ҳафталарда Мадрид суперклубига Ибраима Конате, Дайо Упамекано ва Рубен Невеш таклиф этилди. Бу футболчиларнинг барчаси ёзда шартнома муддати тугаши сабабли янги жамоасига текинга ўтиши мумкин.

Қайд этилишича, "Реал" Конате, Упамекано ва Невешни трансфер қилишдан воз кечди. Бу ҳақда AS нашри саҳифаларида хабар берилди.

"Реал" ҳозирда Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Хаби Алонсо жамоаси пешқадам "Барселона"дан 4 очко ортда қолмоқда. "Қаймоқранглилар" навбатдаги ўйинини 4 январь куни "Бетис"га қарши ўтказади.

Киритилди: 23:42 28.12.2025. Ўқилди: 1190 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!