"ПСЖ"нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Жоау Невеш "Реал"ни қизиқтириб қолди. Бу ҳақда Fichajes хабар бермоқда.
Мадридликлар футболчи учун 150 миллион евро беришга тайёр. Парижликлар португалияликни қўйиб юбормоқчи эмас, аммо таклиф қилинаётган суммани ҳисобга олган ҳолда музокараларга тайёр.
Аввалроқ ушбу манба Невеш учун "Ливерпуль" 140 млн евро, "Манчестер Сити" 120 млн евро бериши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Transefrmarkt ресурси футболчининг нархини 90 млн еврога баҳоламоқда.