Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Разамбек Жамалов Париж Олимпиадаси финалига йўл олди

Разамбек Жамалов Париж Олимпиадаси финалига йўл олди

74 кг вазн тоифасидаги эркин курашчимиз Разамбек Жамалов Париж Олимпиадаси ярим финалида чиқиш қилди.

Ҳамюртимиз Тожикистон вакили Виктор Рассадинга қарши кечган беллашувда 8:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур ғалаба орқали Разамбек Олимпиада финалига йўл олди.

Жамаловга олтин медаль йўлида япониялик Даичи Такатани рақиблик қилади. Баҳс эртага 21:15 дан сўнг бошланади.

Киритилди: 22:04 09.08.2024. Ўқилди: 910 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!