Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Расул Кушербаев янги лавозимга тайинланди

Расул Кушербаев янги лавозимга тайинланди

Олий Мажлиснинг собиқ депутати Расул Кушербаев фаолиятини Табиат ресурслари вазирлигида давом эттиради. Kun.uz манбалари хабарига кўра, у бугун, 1 феврал куни вазир маслаҳатчиси этиб тайинланган.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси негизида ташкил этилган вазирликни собиқ бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошқармоқда.

36 ёшли Расул Кушербаев охирги йилларда Ўзбекистон парламентидаги энг таниқли депутат эди. Хусусан, экологик мавзуларда ҳам фаоллик кўрсатган.

У 2014 ва 2019 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган. 2022 йил декабрда бюджет муҳокамаларида унга сўз берилмаганидан норози бўлиб, истеъфога чиққанди.

Киритилди: 20:15 01.02.2023. Ўқилди: 8070 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!