Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Рассом бармоқлари билан ғаройиб асарлар яратмоқда

A A A
Рассом бармоқлари билан ғаройиб асарлар яратмоқда

Зария Форман гиперреалистик расмлар чизадиган рассом. У бўёқ ва бармоқлардан фойдаланади. Болалик

Рассом қиз ўз болалигини хотирлаб кўплаб саёҳатлар ҳақида ҳикоя қилади. Болалиги давомида унинг оиласи дунёнинг турли бурчакларида бўлган. Рассомнинг онаси фотограф. Арктиканинг совуқ, қумли ва кимсасиз манзаралари унда энг кўп таассурот уйғотган.

Экспедиция

Зария 2012 йилда Гренландия қирғоқларига экспедиция ташкил қилди. Мақсад океаннинг сокин гўзаллиги ва Гренландия музликларининг совуқ сукунатини акс эттириш эди.

Қиз бир неча расмлар сериясини яратди. Айрим холстлар 1,25 метрга 2 метр ўлчамга эга.

Расмлар

Ҳар бир асарни яратиш учун Зарияга бир ҳафтадан тўрт ҳафтагача вақт зарур. Музликлар ва денгиз кўпиги жонлидек, ҳақиқийдек кўринади. Рассом ўз ишларида ҳатто ҳароратни ҳам бера олган.

Ҳар бир назар солган киши музликларнинг танани жунжиктирадиган ва кескин кайфиятини ҳис эта олади. Бу серияни рассом қиз Chasing The Light номи остида бирлаштирди.

Ғоя

Рассом Зари Форман учун Гренландия денгизлари ва музликларининг расмлари ижоднинг ўзигина эмас. Қиз ўз асарлари орқали музликларнинг эриши ва глобал исиш масаласи ҳақида сўзлайди.

У одамлар эътиборини экологияда мавжуд муаммоларга қаратади.

Бугун айсберглар ақл бовар қилмас даражада эримоқда. Инсоннинг табиат мувозанатини бузиб амалга ошираётган фаолияти ана шунга олиб келмоқда. Одам ерни ҳолдан тойдирган, дунё океанини ифлослантирган ҳолда табиий ресурслардан фойдаланмоқда. Экологиянинг бузилиши тўғрилаб бўлмас оқибатларга олиб келади.

Рассом табиатнинг барча нозиклиги ва гўзаллигини одамларга етказишга ҳаракат қилган. Унинг океани холстларда яшаётган ва нафас олаётганга ўхшайди. Музликлар эса ўзининг совуқ қудрати билан кишига завқ беради. Қиз асарлари одамлар қалбига етиб бориши ва инсонлар юзага келган вазиятга эътибор қаратишларига умид қилади. У инсониятни табиатга нисбатан ҳурмат ва асраб-авайлаш ҳисси билан муносабатда бўлишга чақиради.

Санъат исталган инқирознинг табиатини чуқурроқ тушунишга ёрдам беради , - дейди рассом.

Зария Форман асарлар савдосидан тушган пулларнинг бир қисмини атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича жамғармага хайрия тариқасида беради.

Manba: xabardor.uz

Киритилди: 23:30 31.01.2019. Ўқилди: 4251 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!