Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Расмийлар Европа Иттифоқининг Ғазо масаласида "самарали чоралар кўрмагани"ни қоралади

Расмийлар Европа Иттифоқининг Ғазо масаласида "самарали чоралар кўрмагани"ни қоралади

The Guardian газетаси хабар беришича, бир гуруҳ амалдорлар мактубига кўра, Европа Иттифоқи Исроил томонидан Ғазода юзага келтирилган фожиали инсонпарварлик ҳолатига жавобан "деярли ҳеч қандай самарали чора кўрмаган".

Европа Иттифоқи ходимларининг Тинчлик учун мактубида айтилишича, 27 аъзодан иборат блокнинг "ҳаракатсизлиги" "айни пайтда Ғазо секторига кенг кўламли ҳужум қилишга олиб келган жавобгарсизлик муҳитига ҳисса қўшган", деб ёзади Британия газетаси.

Европа Иттифоқи ташкилотларида, жумладан Европа Комиссиясида ишловчи амалдорлар бир йил олдин ҳам шунга ўхшаш мактуб ёзган эдилар.

Ўшанда улар Ғазода юз бераётган ўлим ва вайронагарчиликка бефарқ қараб туриш Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларидан сўнг кўзланган "Европа лойиҳасини барбод қилиш" бўлишини таъкидлашган эди.

Сўнгги мактуб Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Кая Каллас блок Исроил билан савдо шартномасини қайта кўриб чиқишини айтганидан бир ҳафта ўтиб келди.

Киритилди: 22:16 26.05.2025. Ўқилди: 664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!