Зойир Мирзаев раислигида бугун бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида вилоятимизда янги лавозимда иш бошлаган раҳбарлар таништирилди. Вилоят ҳокимининг тегишли фармойиши, юқори турувчи идоралар раҳбарларининг тегишли қарори билан:
➖Мирсултонов Миразиз Баҳромович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига;
➖Одилов Олим Ҳомидович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Давлат молиявий назорати инспекцияси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига;
➖Убайдуллаев Умиджон Раимқулович Тошкент вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимига;
➖Исроилов Фарҳод Обидхўжаевич «Уруғчиликни ривожлантириш маркази»нинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ДУК бошлиғи лавозимига;
➖Олим Сулаймонов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Тошкент вилояти минтақавий филиали бошлиғи лавозимига тайинланди.