Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Расман! Хави "Барселона"ни тарк этмайди

Расман! Хави "Барселона"ни тарк этмайди

"Барселона" президенти Жоан Лапорта бош мураббий Хави ёзда жамоани тарк этмаслигини айтди.

"Мен Хавининг "Барселона" мураббийи сифатида давом этишини эълон қилишдан мамнунман. У аввалроқ бир нечта баёнотлар бериб, кетиш ҳақида ўйлаётганини айтганди, бироқ кеча мен у билан гаплашиш имконига эга бўлдим ва у лойиҳамизни ривожлантиришда давом этишга тайёр эканига ишонч билдирди", — дея Лапорта сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Январь ойида Хави мухлислар босими ва оғир эмоционал ҳолатдан шикоят қилиб, жорий мавсум охирида "Барселона"ни тарк этиш ниятида эканлигини тан олди.

Февраль ойидан бери "Барселона" барча мусобақалар бўйича 14 ўйинда 9 та ғалаба қозонди ва 2020 йилдан буён илк бор Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқди ва у ерда "Пари Сен-Жермен"га мағлуб бўлди.

Киритилди: 17:15 25.04.2024. Ўқилди: 796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!