"Бу ғоя унчалик ҳаётий эмас, чунки ҳамма нарса мониторинг форматига боғлиқ. Ҳар икки томондан 15 километрлик қуролсизлантирилган ҳудуд, нима учун айнан 15? Қайси чизиқдан ҳисоблашни бошлаймиз, чегараданми? Масалан, уруш Белоруссия ҳудудидан бошланди, демак Белоруссия ичкарисига ҳам 15 километр бўлиши керакми? Агар артиллерия 40 километргача етиб борса ва дронлар ундан ҳам узоққа уча олса, нега айнан шунча? Шундай экан, 100 километргача ажратамизми?" - деди Украина президенти.
Зеленский таъкидлашича, ҳатто қандайдир қуролсизлантирилган ҳудуд ҳақида гапирилганда ҳам, Херсон билан нима қилиш кераклиги саволи туғилади. Чунки келишувдан сўнг қўшинлар буфер зонасига 15 километр масофага чекинсалар, Херсон, шунингдек, Харков ва Суми шаҳарлари артиллерия зарбаси доирасида қолади.