Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Расман! АҚШ ЖССТга қайтди

A A A
Расман! АҚШ ЖССТга қайтди

AҚШ президенти Жо Байден собиқ президент Дональд Трампнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқиш тўғрисидаги қарорини бекор қилган фармонни имзолади.

БМТ Бош котиби Aнтонио Гутерриш ва ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус қарорларни мамнуният билан қабул қилдилар, деб хабар беради БМТ Янгиликлар маркази.

«Мен Қўшма Штатлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг аъзоси бўлиб қолишини эълон қилишдан фахрланаман. Президент Байден кеча аввалги маъмуриятнинг ташкилотдан чиқиш тўғрисидаги қарорини бекор қилган ҳужжатни имзолади. Ушбу ҳужжат БМТ Бош котибига ва сизга, азиз дўстим, доктор Тедросга юборилган”, – деди AҚШ Миллий Aллергия ва юқумли касалликлар институти директори Энтони Фаучи.

Киритилди: 16:10 22.01.2021. Ўқилди: 2592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар