Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Рақобат қўмитаси байрам олдидан нархларни оширмаслик сўради

Рақобат қўмитаси байрам олдидан нархларни оширмаслик сўради

Рақобат қўмитаси савдо тармоқлари вакиллари билан Янги йил байрами арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш юзасидан учрашув ўтказди.

Қўмита ўз ваколатлари доирасида ички бозорда истеъмол товарларининг нархларини таҳлил қилиш ҳамда савдо фаолиятида рақобатни таъминлаш юзасидан республикамизнинг 8 та йирик чакана савдо тармоқлари вакиллари билан амалий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларни нархларига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларни барқарорлаштириш чоралари бўйича масалалар, шунингдек, чакана савдо тармоқларида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан боғлиқ тизимли муаммолар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Рақобат қўмитаси томонидан Янги йил байрами арафасида кескин талаб ошадиган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича чакана савдо тармоқларига (“Корзинка”, “Макро”, “Ҳавас”, “Барака”, “Магнум”, “Ассорти”, “B1” ва “Магнит”) етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириши, логистика харажатлари ва бошқа нархнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тўғрисида Қўмитани тезкор хабардор қилиб бориш, ҳамда етказиб берувчиларни асоссиз нархларни оширишга йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириб боришлари бўйича кўрсатмалар юборилди.

Киритилди: 18:52 12.12.2024. Ўқилди: 369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!