Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Рамзан Қодировнинг боксчи ўғли шармандали тарзда ғолиб бўлди (ВИДЕО)

Рамзан Қодировнинг боксчи ўғли шармандали тарзда ғолиб бўлди (ВИДЕО)

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли, 13 ёшли Адам Қодиров бокс бўйича ўтказилган турнирда зиддиятли ғалабани қўлга киритди. Жанг видеоси Twitter'да жойлаштирилган.  Бу ҳақда "qalampir.uz" ёзмоқда.

Жангда кичик Қодировнинг рақиби Аслан Ботиров бўлган. Иккинчи раундда рақиблар жуда фаол зарбалар алмашинувини ташкил қилган, аммо ўша пайтда ҳакам боксчиларни ажратиб қўйган ва ўн сонияли ҳисоблашни бошлаган.

Ботиров ишончли тарзда оёқда турган ва жангни давом эттиришга тайёр бўлган, аммо ҳакам Асланда нокдаун қайд этган ва спортчининг секундантлари рингга оқ сочиқ улоқтирган.

Ботиров ҳайрон бўлиб қўлларини юқорига кўтарган ва кичик Қодировга чемпионлик камари топширилган.

Жанг шарҳловчиси нима бўлаётганини англамай қолган ва судьянинг қарорини “анча тушунарсиз” деган.

Кейинчалик, Адам Қодиров ижтимоий тармоқларда танқидга учраган. Кичик Қодировнинг Instagram'даги мухлислари унинг ғалабасини “уятли” деб атаган.

Маълумот ўрнида, Рамзан Қодировнинг 10 нафар фарзанди бор: 4 ўғил ва 6 қиз.

Киритилди: 21:01 19.04.2021. Ўқилди: 13509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!