Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ирек Файзуллин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга «Россиянинг фахрий қурувчиси» кўкрак нишонини топширди. Бу қурилиш соҳасида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган фуқароларга берилади.
Тақдирлаш маросими Грозний шаҳридаги турар-жой мажмуасининг очилишида бўлиб ўтди.
Профессионаллик, меҳнатсеварлик ва касбга содиқлик учун Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Ахматович Қодиров «Россиянинг фахрий қурувчиси» ордени билан тақдирланди.
– деди тадбир бошловчиси белгини тақдим этар экан.
Рамзан Қодиров 50 дан ортиқ турли даражадаги мукофотларга эга. Август ойида Чеченистон раҳбари касбий ютуқлари ва инсоният олдидаги хизматлари учун бериладиган Россиянинг Людвиг Нобел мукофотини олди.