Бу ҳақдаги видеони Чеченистон раҳбари кеча, 3 январ куни ўзининг Теlegram-каналида эълон қилди.
Қодиров ҳасса билан Чеченистоннинг Янги Шарой қишлоғида жойлашган мактабнинг очилиш маросимида иштирок этган.
Аввалроқ Рамзан Қодиров 2025 йил 24 декабрдан 25 декабрга ўтар кечаси Москвада шошилинч тарзда шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди. Қодиров Россия президенти Владимир Путин раислигида ўтказилиши керак бўлган Давлат кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун пойтахтга борган. Бироқ унинг соғлиғи кескин ёмонлашган ва реанимобил орқали Россия Президенти администрациясига қарашли Марказий клиник шифохонага ётқизилган.
“Новая Газета Европа” нашрига кўра, Москвада Рамзан Қодировнинг аҳволини зўрға барқарорлаштиришга муваффақ бўлишган, шундан сўнг у Чеченистонга қайтган.