«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос Ла Лига 31-туридан ўрин олган «Мальорка»га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
As хабарига кўра, «Реал» мураббийлар штаби 31 ёшли футболчига дам беради. У шанба куни ўтказиладиган «Эспаньол»га қарши ўйингача тикланиб олади.
Рамос аввалги турдан ўрин олган «Реал Сосьедад»га қарши баҳсда жароҳат олган эди. Аммо бу жиддий бўлиб чиқмади, унинг тиззаси енгил лат еди холос.
Эслатиб ўтамиз, «Реал Сосьедад»га қарши баҳсда у рақиб дарвозасига гол урган, аммо 60-дақиқада жароҳати туфайли алмаштирилган эди.