Лас-Вегасда UFC Вегас 98 турнири бўлиб ўтди.
Мусобақанинг прелим кардида ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров октагонга кўтарилди ва дебют жангида америкалик Си Жей Вергарани нокаут эвазига мағлуб этди.
Рамазон ушбу ғалабасидан сўнг гонораридан ташқари 50 минг доллар бонусга эга бўлди. Унинг жанги кечанинг ёрқин жанги деб топилди.