Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Раҳимхон Баҳодирхонов АҚШда профессионал MMAда ўз фаолиятини бошламоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Раҳимхон Баҳодирхонов АҚШда профессионал MMAда ўз фаолиятини бошламоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Наманган вилоятининг чекка ҳудуди — Косонсой туманидан чиққан ёш жангчи Раҳимхон Баҳодирхонов АҚШда профессионал MMAда ўз фаолиятини бошламоқда. У яқинда расмий профессионал контракт имзолади ва 2026 йил январь ойида “Lights Out Xtreme Fighting” (LXF) лигасида ўзининг профессионал дебют жангида иштирок этади.

Раҳимхон Баҳодирхонов АҚШда профессионал MMAда ўз фаолиятини бошламоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Раҳимхон ҳозирда Калифорния штатидаги Ҳантингтон-Бич шаҳрида жойлашган Kings MMA жамоасида собиқ UFC жангчиси ва тажрибали мураббий Леонардо “Macarrão” Мафра Тейшейра қўл остида машғулотлар ўтказмоқда. Мафра Рахимхонни "NextGenMMArts" агентлиги орқали бошқариб, унинг халқаро спорт йўлини профессионал даражада ривожлантирмоқда.

Раҳимхон Баҳодирхонов АҚШда профессионал MMAда ўз фаолиятини бошламоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

“Бу менинг орзуларим сари энг муҳим қадам, — дейди Раҳимхон. — Косонсойда бошланган йўлимни энди АҚШ октагонида давом эттиряпман. Январь ойидаги жангда Ўзбекистон байроғини фахр билан кўтараман.”

Раҳимхон Баҳодирхонов АҚШда профессионал MMAда ўз фаолиятини бошламоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Раҳимхоннинг дебют жанги 125 фунт (Flyweight) вазн тоифасида бўлиб ўтади. У Ўзбекистонни халқаро MMA саҳнасида муносиб тарзда ҳимоя қилиб, кейинги мақсади сифатида UFC даражасига чиқишни режалаштирмоқда.

Раҳимхон Баҳодирхонов АҚШда профессионал MMAда ўз фаолиятини бошламоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Киритилди: 09:39 04.11.2025. Ўқилди: 1818 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!