Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Раддия! Тўти Юсупова ҳаёт

A A A
Раддия! Тўти Юсупова ҳаёт

Олдинроқ сухандон Толибжон Исроиловнинг маълумотига таяниб Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова вафот этгани ҳақида хабар бергандик. Маданият вазирлигининг ёзишича, бу хабарлар асоссиз.

"Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупованинг вафот этгани тўғрисида асоссиз хабарлар тарқатилмоқда.

Шуни маълум қиламизки, айни пайтда санъаткорнинг аҳволи яхши. Шу боис бу борада ОАВ вакиллари ва юртдошларимиздан асоссиз хабар тарқатмасликларини сўраб қоламиз", деб ёзади вазирлик.

Биз, албатта, бу хабардан жуда-жуда хурсандмиз. Аввалги хабар учун эса актрисанинг оила аъзолари, яқинларидан узр сўраймиз.

Умрингиз узун бўлсин, устоз!

Киритилди: 10:01 27.06.2021. Ўқилди: 5037 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!