Шу кунларда туш пайти Ўзбекистонда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 10 баллга етади.
Бундай пайтда кўчада кўп юриш:
– саратонга мойилликни оширади;
– иммунитетни туширади;
– бўйинда, қўлда пуфакча, қизил доғ ва тошма тошишига;
– кўз яллиғланишига олиб келади.
Ундан ҳимояланиш учун:
• соат 11:00дан 16:00гача қуёш нурлари остида узоқ вақт юрмаслик
• бош кийим кийиш
• соябон тутиш
• кўзойнак тақиш
• имкон қадар ёпиқ либослар кийиш керак.