Бугун 25 январь, 2021 йил, душанба

O'ZB

Қуёш Ерга таҳдид қилиши мумкин

Қуёш Ерга таҳдид қилиши мумкин

Россиялик олим Қуёш Ерга таҳдид қилиши мумкинлигини айтди.

“Қуёш умрининг ярмини яшаб бўлди ва бир неча юз миллион йил ичида Ерга ҳаддан ташқари иссиқлик билан таҳдид қила бошлайди”, деди Россия фанлар академиясининг космик тадқиқотлар институти директори Анатолий Петрукович, РИА Новостига берган интервьюсида.

“Қуёш пайдо бўлганда, ҳозиргига қараганда иссиқлик даражаси пастроқ бўлган. Вақт ўтиши билан у аста-секин қизиди ва ундан чиқадиган радиация оқими ўсиб борди. Олиб борилган тадқиқотларга кўра, Қуёш бир неча юз миллион йил ичида Ерга таҳдид сола бошлаши мумкинлиги аниқланди, чунки ундан келадиган иссиқлик оқими Ернинг ҳозирги иқлими учун ҳаддан ташқари кўплик қилади”, деди у.

Шундай бўлишига қарамасдан, олимнинг фикрича, инсониятнинг муаммони қандайдир тарзда ҳал қилиши учун ҳали кўп вақти бор. Масалан, атмосферани тартибга солиш ёки Ердан учиб кетиш чораларини кўриш керак.

Петруковичнинг таъкидлашича, Қуёш тахминан 4,5 миллиард йил яшаган ва у ҳозирги ҳолатида тахминан яна шунча вақт яшаши керак.

“Бу юлдуз учун одатий ҳаёт цикли. Сўнгги босқичга келганда, у қизил гигантга айлана бошлайди, кенгаяди ва ҳатто Ерни ютиб юборади”, деди у.

Киритилди: 05:00 03.12.2020. Ўқилди: 4714 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!