Офтоб уриши – фототравматик реакция. Ультрабинафша нурлари таъсирида эпидермис тўқималари нобуд бўлиб, терида қичишиш, пуфакча ва эт ташлаш содир бўлади. Аслида фототаъсирчанлик ёш болаларда у қадар кучли эмас, хали уларда терморегуляция тўлиқ шаклланмаган бўлади. Лекин терининг юпқалиги офтоб уриши учун кифоя қилади.
Офтоб урганда биринчи ёрдам:
- Қуёшдан куйган болани аввало тинчлантириш муҳим. Тинчлантирувчи ёки оғриқ қолдирувчи дори беринг.
- Сўнг куйган терига муздек компресс босинг. Оддий совуқ сувдан кўра мойчечак, иттиканак дамламаси, сабур сиқмасини яхна ҳолда қўллаган маъқул.
- Куйган тери майдонига антисептик восита суртиш мумкин, фақат спирт ман этилади.
- Тана ҳарорати кўтарилган бўлса, иситмани туширувчи дори ичиринг.
- Бола кўп сув ичсин. Газсиз маъданли сув айни муддао.
- Шифокорга мурожаат қилинг. Мутахассис куйиш асоратидаги яллиғланишни кетказувчи суртмалар буюради.
Бир ёшгача бўлган болани аравачада қуёш тушиб турган йўллардан айлантириб юриш, 2-4 дақиқа давомида юзига қуёш тушириб туриш керак.
Болангизни офтобга кийим ва ҳимоя воситаларсиз 5 - 10 дақиқага қўйинг, кейин эса аста секин вақтини кўпайтириб боринг ва бора бора ҳаммаси бўлиб 1 соатга етказинг.