Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

​​Қўйлиққача борадиган кўчага метробус қўйилади

A A A
​​Қўйлиққача борадиган кўчага метробус қўйилади

Тошкентдаги Қўйлиқ бозорига олиб борадиган "абгор" кўча — Фарғона йўли кўчасидаги эски трамвай линияси ўрнида янги метробуслар қатнови йўлга қўйилади. Бир йил олдин "кармашка" асфальт қилинганди.

Гап нимада?

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг айтишича, BRT (bus rapid transit — тезюрар автобус) Тошкент ҳалқа автомобиль йўли ва Кичик ҳалқа йўлини боғлайди, узунлиги 6,6 км.ни ташкил қилади.

Президент Шавкат Мирзиёевга қилинган тақдимотда Фарғона йўли кўчаси бутунлай янгича кўриниш олиши акс этган. Аммо қачонлиги маълум қилинмаган.

Метробус нима?

Метробус ёки тезюрар автобус (суратда) — оддий автобусларга қараганда юқори даражадаги эскплуатацияси билан ажралиб турадиган транспорт тури. Кўп функциялари билан тезюрар трамвайни эслатиб юборади.

Метробуслар чорраҳаларда имтиёзга эгадир. Шунингдек, трассаларда улар учун алоҳида полосалар ажратилади

Киритилди: 10:59 02.03.2020. Ўқилди: 3893 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар