Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Қўйлиқ" деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа жойга кўчирилади

"Қўйлиқ" деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа жойга кўчирилади

"Қўйлиқ" деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа жойга кўчирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

"Пойтахтимиздаги йўл инфратузилмасини яхшилаш, коммуникация тармоқларини такомиллаштириш ва тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида, "Қўйлиқ" деҳқон бозори ва унга туташ бўлган улгуржи савдо майдони жойлашган манзилда йўл кенгайиши ва кўприк қурилиши ишлари режалаштирилган. Шу муносабат билан "Қўйлиқ" деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилади.

Бу борадаги ишлар ҳақида тез кунда қўшимча маълумот берамиз", дейилади хабарда.

Киритилди: 12:12 07.12.2021. Ўқилди: 4199 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!