Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

“Қувноқлар ва зукколар —2023” Олий лигаси ғолиб ва совриндорлари аниқланди

A A A
“Қувноқлар ва зукколар —2023” Олий лигаси ғолиб ва совриндорлари аниқланди

17 декабр куни пойтахтимиздаги “Халқлар дўстлиги” саройида олий таълим муассасалари талабалари ҳамда корхона ва ташкилотлар ёшлари ўртасида анъанавий ўтказиб келинаётган “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови Олий лигасининг финал беллашуви бўлиб ўтди.

Ҳазил-мутойиба, шиддат ва оригинал чиқишларга бой бўлган баҳс якунида:

1-ўринга — “Агролайф” ва “Адреналин” жамоалари;

2-ўринга — “Патрул” жамоаси;

3-ўринга — “Юристлар” жамоаси лойиқ деб топилди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан бирга 1 ўрин учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 150 миллион сўм, 2 ўрин учун Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 100 миллион сўм ва 3 ўрин учун Ёшлар иттифоқи томонидан 75 миллион сўм пул мукофотлари билан тақдирланди. Шунингдек, танлов ғолибларига ҚВЗ кўчма-кубоги топширилди.

Танловда “Энг қувноқ йигит” ва “Энг қувноқ қиз” номинациялари бўйича “Агролайф” жамоаси аъзоси Бахадир Қутлимуратов ва “Адреналин” жамоасидан Мадина Раҳматуллаевалар ҳам эътироф этилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу йил ҚВЗ ўзининг 30-мавсумини ўтказмоқда. Тадбир сўнгида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов сўз олиб, барча ҚВЗъчи ёшларни ва ташкилотчиларни юбилей билан муборакбод этиб, уларга омад ва зафарлар тилади.

Киритилди: 14:37 19.12.2023. Ўқилди: 1603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!