Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

ҚУВАСОЙДА СОЛИҚ ҚАРЗДОРЛИКЛАРИ УНДИРИЛМОҚДА

ҚУВАСОЙДА СОЛИҚ ҚАРЗДОРЛИКЛАРИ УНДИРИЛМОҚДА

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан солиқ қарздорликларини ундириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 8 ойи мобайнида солиқ ундируви бўйича иш юритувда бўлган 132,7 млрд сўмлик 7 308 та ижро ҳужжатидан 106,3 млрд сўмлик 3 881 тасининг ижроси тамомланиб (тугатилиб), шундан 55,7 млрд сўмлик 3 014 таси амалда ундирилди.

Мазкур натижалар солиқ қарздорликларини бартараф этиш, давлат бюджетига тушумларни таъминлаш ва ижро ҳужжатларининг тўлиқ бажарилишига қаратилган чора-тадбирларнинг амалий самарасини кўрсатмоқда.

Хусусан, Қувасой шаҳрида ҳам солиқ қарздорликларини ундириш бўйича ижро ҳаракатлари изчил давом эттирилмоқда.

Жумладан, қарздор «С.Т» фермер хўжалигидан 80 млн сўмлик солиқ қарзи ундирилиб, мавжуд қарздорлик бартараф этилди.

Шунингдек, қарздор А. А.га нисбатан 5 та солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича ҳам амалий ишлар олиб борилди.

Ижро жараёнида қарздор номидаги қидирувда бўлган автотранспорт воситасини аниқлаш ишлари амалга оширилаётган бир вақтда, қарздорнинг яқин қариндошлари томонидан мавжуд солиқ қарздорлиги тўлиқ қопланди.

Бу каби натижалар солиқ қарздорлигини ўз вақтида бартараф этиш муҳимлигини яна бир бор кўрсатади.

Солиқни ўз вақтида тўлаш — қонун талабига риоя қилишгина эмас, балки давлат ва жамият олдидаги масъулиятни адо этишдир.

Киритилди: 22:20 21.09.2026. Ўқилди: 308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!