Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Қувасойда ИИБ ходимини ҳақорат қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Қувасойда ИИБ ходимини ҳақорат қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 16 апрель куни соат 21:00 ларда Қувасой шаҳар Х.Олимжон МФЙ, Сарбазор кўчаси ҳудудида Қувасой шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг ҳукми билан 4 йил 2 ой 8 кун озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган Ю.Д исмли аёлнинг мақсадсиз юрганлигини аниқлаб, ушбу ҳолатни белгиланган тартибда расмийлаштирмоқчи бўлган.

Бироқ, Ю.Д исмли аёл содир этган жинояти учун жазо ўтаб келаётган бўлсада, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, суд томонидан унга белгиланган сутканинг соат 19:00 дан соат 06:00 га қадар у ёки бу сабаб билан яшаш жойини тарк этиши ҳақидаги талабини бузиб, яшаш жойини тарк этиб, ушбу ҳолатни аниқлаган профилактика инспектори ўз хизмат бурчини бажараётган вақтида қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиб, кўпчилик фуқаролар олдида шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисми “а” банди (ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 15:47 19.05.2022. Ўқилди: 1840 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!